Бугуннинг гапи

Ҳарбийлар даврасида


14.02.2018   75

Андижон шаҳридаги Анвар Мамиров командирлик қилаётган ҳарбий қисмда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан кеча ташкил этилди.

Учрашувда Андижон давлат тиббиёт институтининг маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Абдураҳмон Абдуҳалимов ҳамда иқтидорли талабалари шоҳ ва шоир Бобурмирзонинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирдилар. Бобурийлар сулоласининг 332 йиллик давлат бошқаруви, қолдирган меъроси бугун ҳам жаҳон ҳамжиятининг эътирофига сазовор бўлганлигини таъкидладилар.

Иштирокчилар Бобурмирзонинг шеър ва ғазалларидан наъмуналар ўқидилар.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.