Андижон 24

ҲАРБИЙЛАР БОЛАЛАРНИ ЙЎҚЛАДИ


29.12.2018   1230

Андижон шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳамда қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг вакиллари Янги йил байрами арафасида Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”да тарбияланаётган болаларни йўқлаб бордилар.

Ташриф давомида ҳарбийлар болажонларни байрам билан табриклаб, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида совғалар улашдилар.

Бунга жавобан тарбияланувчилар акалари учун ўзлари тайёрлаган байрам дастурларини намойиш этдилар. Улар томонидан ижро этилган куй—қўшиқлар даврага ўзгача файз олиб кирди.

“Мурувват” уйи ходимлари эзгу ният билан ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

А. Тошматов олган суратлар.