ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЎРТАСИДА «ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ» ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ


30.07.2019   1859

2019 йил 26 июль куни Андижон ҳарбий прокуратураси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги 30 ёшгача бўлган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур Тузуклари билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Унда, Андижон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия майори А. Қурбонов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Х. Ўринбоева, ҳарбий қисм ва муассаса вакиллари иштирок этди.

Танловнинг ҳарбий қисм миқёсидаги саралаш босқичи тест синовлари шакилда ташкил этилди. Синов натижаларига кўра юқори бал тўплаганлар кейинги босқичга йўлланма олдилар.