ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМА ИМКОНИЯТЛАРИ


06.02.2019   1639

Муддатли ҳарбий хизматга неча ёшгача олинади? Давлат корхоналари, заводларда ишлаётган ёки олий таълим муассасаларида ўқиётганлар сафарбарлик чақирув резерви хизматини ўташ даврида қандай имкониятларга эга?

Равшанбек Мавлонов, Балиқчи тумани.

Муддатли ҳарбий хизматга 18 дан 23 ёшгача (агар чақирилувчи бакалавр дипломига эга бўлса, 25 ёшгача) бўлганлар олинади. Уни ва сафарбарлик чақирув резерви хизматини ўтган аскарларнинг гувоҳномалари бир хил имкониятга эга. "Умумҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги +онуннинг 25-моддасига асосан давлат корхонаси, заводларда фаолияти давомида сафарбарлик чақирув резерви хизматига олинганлар иш жойи ва ойлик маоши (талаба бўлса, стипендияси) сақланган ҳолда хизматни ўтаб қайтиши мумкин.

Олий ҳарбий билим юртларига ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган (18 ёшга тўлган) ёшлар танлаб олинади.

Шу кунларда Андижон шаҳри мудофаа ишлари бўлимида2019 йил муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига ҳамда олий ҳарбий билим юртларига саралаш жараёни қизғин давом эмоқда.

Ш. ТИЛЛОЕВ,

Андижон шаҳри мудофаа ишлари

бўйича бўлим бошлиғи.