ҲАРАКАТ ВА ҲАРАЖАТНИ ТЕЖАШ ОРҚАЛИ ҲОСИЛДОРЛИКНИ ТЕНГ БАРОБАРГА ОШИРИШ МУМКИН

12.11.2021 1372
Мутахассисларнинг маълум қилишларича, 30 йилдан сўнг сувга бўлган талаб кескин ортади. Боиси, сўнгги 50-60 йил давомида мавжуд музликлар ҳажми 50фоизга қисқарган. Агар ўртача йиллик ҳарорат 2 даражага кўтариладиган бўлса бугунги музликларнинг ҳам тенг ярмидан айрилиб қолиш ҳеч гапмас. Бу маълумотлар, биз яшаб турган минтақага ҳам тааллуқли, албатта. Шунинг учунсувдан унумли фойдаланиш, уни тежаш, асраш каби амалларга риоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шундай бўлгани ҳолда, афсуски, бунга амал қилмаслик ҳолатлари кўплаб учраб турибди. Ўзагроинспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган назорат ҳаракатлари туфайли 2524 та ҳолатда сувдан хўжасизларча фойдаланилаётганлиги аниқланган бўлса,бунинг натижасида масъул шахсларга нисбатан 298 млн. 811 минг сўм миқдоридаги жарима чораси қўлланилган.
Бошқарма томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбирда мавзуга доир амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар юзасидан фикрлар билдирилди. Унда маълум қилинишича, вилоятда экин майдонларини суғоришда тежамкор услублардан фойдаланиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Масалан, бир гектар майдонга экилган ғўза парваришида эгатлаб суғориш орқали
-Томорқамда 9 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, бодринг ва помидор етиштирмоқдаман,-дейди Асака туманидагиФайзобод маҳалласида яшовчи Абдуназар Жалилов. -2010 йилдан буён томчилатиб суғориш услубидан фойдаланиб келаман.Авваллари эгатлаб суғорганда 2 соатда 10 тонна сув сарфланган бўлса, томчилатиб суғоришдабу кўрсаткич 2 тоннани ташкил этмоқда. Демак, 8 тонна сув тежаляпти. Авваллари 1 сотих майдондаги экин учун 150-
Шу кунгача вилоятда 15 минг
Саминжон ҲУСАНОВ.