ЖАМИЯТ

Ҳаракат дастурлари жамоатчилик вакиллари муҳокамасида


22.11.2018   1351

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши томонидан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг раиси лавозимига муқобиллик асосида тавсия этилаётган номзодлар ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлди. Йиғилишнихалқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раисининг ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси, Андижон машинасозлик институти профессори Абдурауф Абдуллаев олиб борди. Судьяларнинг халқ олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида тавсия этилаётган номзодлар тегишли ҳудуд жамоатчилиги муҳокамасидан ўтиши хусусида сўз юритилди. Бу малакали судьялар корпусини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловгаэришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги тизим асосида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари Ҳасан Эгамбердиев, Воҳид Назаров йўл хариталари, ўзларининг келгусидаги фаолияти ҳаракат дастурини жамоатчилик вакиллари эътиборига ҳавола этдилар. Олий Мажлис Сенати аъзосиШ. Маматқулов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Саидов, суд тизими фахрийси А. Насретдинова номзодлар ҳаракат дастурлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси лавозимига номзодларнинг йўл харитаси бўйича тақдимотлари жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

А. ШОКИРОВ.