Жамият

Ҳар соҳадан бир шингил


24.07.2017   1198

• Инвесторлар, даставвал, паравоз орқали фойда кўриб бўлмайди, дея ҳисоблашган. Уларнинг фикрича, 60 километр тезликдаги ҳаракатланишда йўловчиларнинг юраги сиқилиб кетиши мумкин эди.

• Англия кўчаларини ёритиш учун газдан фойдаланилишига қарши бўлганлар уни кит овлаш саноатини барбод қилади, дея таъкидлашган.

• Исаак Зингер (тикув машинаси ихтирочиси)нинг бир вақтнинг ўзида бешта хотини бор эди. Барчасидан 15 нафар қизи бўлиб, адашиб кетмаслик учун уларга бир хил – Мэри исмини қўйган.

• Эрамизнинг биринчи асрида қадимий Римга Осиё ва Африканинг шарқий қирғоқларидан келтирилган 87 турдаги маҳсулотларнинг ярми зираворлардан иборат эди.

• V асрда римликлар ўз шаҳрини бир ярим тонна қалампир эвазига варварлар қамалидан халос қилишган.

• Васко да Гама Ҳиндистон сафаридан турфа маҳсулотлар билан қайтган ва улар йўл харажатларини олтмиш маротаба қоплаган.

• Шакар қадимда ноёб маҳсулот ҳисобланган. Голландлар тасарруфларидаги Нью-Йоркни шакарга бой Суринамга алмаштиришмаган. Франция эса Гваделупадаги шакарқамиш плантацияларини тилла тақинчоқлар эвазига Канадага беришмаган.

• Норберт Винер ўз концепциясини кибернетика ( юнонча “бошқариш”) деб таърифлаган ва уни зенит ўқларини бошқариш тизимига бағишланган ишига татбиқ қилган.

• Лондон тиббиётининг пешқадамлари микробларни ўлдириш учун кўпроқ чекишни, заҳарли газ, чанглардан ҳимояланиш воситаси (респиратор) сифатида мўйлов қўйиш кераклигини тавсия этишган.

• XVII асрда Нортгемтон (Англия)да умр кўришнинг ўртача кўрсаткичи 26 ёшдан сал кўпроқ эди.

Ҳ. Турғунов тайёрлади.