Андижон 24

Ҳар куни янгилик: НУРАФШОНДА БЕШ ТАШАББУС


30.06.2019   853

Бўз тумани Нурафшон маҳалласида туман прокуратураси, 8 мактабгача таълим муассасаси, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ва тарбияланувчиларининг чиқишлари намойиш этилди.

Гузарда ташкил этилган кўргазмалар интилувчан, ижодкор ёшларнинг бугун қандай ютуқларни қўлга киритаётганидан дарак бермоқда. Болалар ижросидаги дилрабо куй ва қўшиқлар, рақслар маҳалла аҳлини кўнглига кўтаринкилик бахш этди.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мунирахон Рўзиева тикувчилик цехи очиб, фаолият бошлади.

- Цехда тенгдошларим билан ишлаб, кийим-кечаклар тикяпмиз, - дейди тикувчи Мухлиса Очилдинова. – Уни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш ҳаракати бошланган.

Болалар ўртасида ўтказилган велопойга, шашка мусобақалари, расмлар танловида иқтидорли болалар сараланди. Истеъдодли болалар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М.ТЎХТАНАЗАРОВ.