Андижон 24

ҲАР БИР ТУМАНДА - «ЁШЛАР БОҒИ» ЯРАТИЛМОҚДА


10.03.2020   7900

Хўжаобод туманидаги Иттифоқ массиви. Айнан шу ерда яқин келажакда “Ёшлар боғи” барпо этилади. Массивдаги 14,8 гектар ер майдони 74 нафар ёшларга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шаҳрихонсойдан насос ердамида лотоклар орқали сув таъминоти йўлга қўйилди.

-Бизда мавжуд 38 маҳаллада истиқомат қилувчи 1102 нафар уюшмаган, бандлиги таъминланмаган ёшлар рўйхатга олинган эди, -дейди туман ҳокими Отабек Расулов. – Шулардан 305 нафари Иттифоқ массивида барпо этилаётган 34 та кўп қаватли уйларнинг қурилишига, 100 нафари цемент ишлаб чиқариш корхонасига жойлаштирилди. Бугун фойдали меҳнатга жалб этилганларнинг сони яна 74 нафарга ортди.

Ер ажратиш билан бирга массивда шийпон тикланди. Ишга киришиш арафасида янги қурилган тандирдан узилган нон, дошқозонларда тайёрланган палов тортилди. Шунингдек, адирликлар орасида ёшлар учун футбол майдони очилиб, спорт билан шуғулланиш имкони яратилди. Теннис столлари келтирилди.

«auz.uz» online гуруҳи.