Андижон 24

ҲАР БИР ФУҚАРО ЭЪТИБОРДА


03.12.2019   2686

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Булоқбоши тумани 3 – секторички ишлар ходимлари томонидан яна бир эзгу ишлар амалга оширилди. Сектор худудида яшовчи 613 нафар ногиронлаги бор фуқаролардан уйма-уй юриб, яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг холларидан хабар олинди. Ўрганишлар жараёнида 60 нафар эҳтиёжманд,ижтимоий муҳофазагамухтож фуқароларгаички ишлар ходимлари бириктирилди ва ҳар бир ходим ўз имкониятидан келиб чиқиб, ун, ёғ, ҳамда қишки захира сифатида сабзавот махсулотларини тарқатдилар.

Ўғлим иккинчи гуруҳ ногирони- дейди Учтепа қишлоғи,Тинчлик маҳалласи 130 уйда яшовчи Юсупова Хурхон ая.Мана бугун 3- сектор раҳбари бошчилигида бир ишчи гуруҳи хонадонимизга фарзандимхолидан хабар олгани ташриф буюришди. Шу ернинг ўзида фарзандимни тиббий кўрикдан ўтказишди. Бундан жуда ҳурсандмиз. Бунинг учун сектор рахбарларига, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, 3- сектор томонидан11 ой давомида иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар, суюлтирилган газ балонлари ажратилиши, кўчаларни асфальтлаш ва шағаллаш, электр таянчлари ўрнатиш ва янгилаш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш каби муаммолар ижобий ҳал қилинди. Биргина мисол тариқасидатумандаги Учтепа, Тинчлик ва Зарғалдоқ маҳаллаларидаги 2539 та хонадонлар тўлиқ газлаштирилиб, ҳозирда Ширмон булоқ, Қақир ва Навоий маҳалла фуқаролар йиғинлари худудида табиий газ тармоғига улаш ишлари олиб борилаётганини олиш мумкин.

Булоқбоши тумани 3 – сектор ички ишлар ходимлари томонидан аҳоли учун кўплаб хайрли ишлар қилинмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Бизни телеграмм каналларида ҳам кузатинг

https://t.me/auznews,

https://t.me/andijon24uzuz