Андижон 24

«Ҳамшира – 2018»: Андижонлик Дилноза Холиқова биринчи ўрин соҳибаси бўлди


14.06.2018   1245

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этган «Ҳамшира – 2018» танловининг финал босқичида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиали Марказий қабулхона бўлими ҳамшираси Дилноза Холиқова биринчи ўрин совриндори бўлди. ЎзАнинг хабар беришича, Тошкентда ўтказилган мазкур анъанавий тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшира ўзаро беллашди.

Нуфузли танловда Ҳолида Юсупова (Жиззах вилояти) иккинчи, Марҳабо Абдукаримова (Фарғона вилояти) учинчи ўринга сазовор бўлишди. Уларга ҳам танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам «Ҳамшира – 2018» танловида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни қўлга киритган ғолиблар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.