Андижон 24

ҲАМКОРЛИКДА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ


29.08.2019   815

2019 йил 28 август куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди мажлислар залида жиноят ишлари бўйича Наманган, Фарғона вилоят судлари билан ҳамкорликда семинар машғулоти видео-онлайн конференция орқали бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоят судлари судьялари, прокурорлар, адвокатлар, суриштирувчилар, терговчилар, хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, нуронийлар жамғармаси вакиллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари ва маҳалла жамғармаси вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари иштирокэтди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси в\б А.А.Мирзаев бошқарган мажлисда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда кафолатли ҳимоясини таъминлаш ҳамда таъсирчан механизмларини яратишга, давлат органлари фаолиятини айнан шу соҳага йўналтиришнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг топшириғига асосан 2019 йил 28 август куни соат 16.00 да жиноят ишлари бўйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоят судлари судьялари, тергов ва суриштирув органлари ходимлари иштирокида “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди раиси Х.Камолов маъруза қилди.

Тергов ва суд амалиётида юзага келаётган муаммоларга бағишланган семинар машғулотида иштирокчилар томонидан слайдлар тақдим этилиб, мавзу юзасидан мавжуд муаммолар ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволларигажавоблар олдилар.

Камроншоҳ РАСУЛОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Андижон вилоят суди раиси ёрдамчиси.