Андижон 24

ҲАМКОРЛИК ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРАДИ


21.05.2019   816

Германиянинг қарийб 600 йиллик тарихга эга бўлган Росток университети тиббиёт факультети деканининг таркиблаштириш,режалаштириш ва бюджет масалалари бўйича ўринбосари, ядро тиббиёти клиникаси директори, профессорБернд Краузе ҳамда торакал жарроҳликбўлими бошлиғи Рудольф Ортер Андижонга келдилар. Меҳмонлар Андижон давлат тиббиёт институтида ўқув, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик олиб бориш мақсадида шароитлар билан танишдилар.

Ўтган йили вилоятимиздан бир гуруҳ тиббиётчилар Германиядаги университетга бориб, бакалавриат бўйичақўшма факультет очиш, магистрлик дастури асосидаонкология йўналишида мутахассислар тайёрлаш мақсадида шартномалар имзолаган эдилар.

Рудольф Ортер, университети профессори:

- Бугунги муҳокамаларнинг туб негизи аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни илк босқичларида аниқлаш, тиббий хизмат сифатини яхшилашдан иборатдир. Ва замон талабларидан келиб чиқиб, илғор технологияларни олиб кириш мавзусида суҳбатлашилди.

Бернд Краузе, профессор:

- Симуляцион марказда талабаларнинг билимларини назарий ва амалий тарзда мустаҳкамлаб бориш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар менда яхши таассурот қолдирди. Бундан кўзланган натижаларга эришиш мумкин. Энг асосийси тизимда илмга қаратилаётган эътибордир.

*********

Вилоятимизга португалиялик мутахассисларнинг ташрифи ҳам тиббиёт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш, малакали кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадига йўналтирилди. Мутахассислар иштирокида ўқув машғулотлари, назарий ва амалий семинарлар ташкил этилди.

Португалиянинг Сетубалполитехникаинститути профессори СелиоГабриел Фигуеиредо Пинава Рикардо Мигел Домес Симоес Баптиснани илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, профессорҒ. Ҳожиматов, ўқув ишлари бўйича проректор, профессорА. Арзиқулов, институт ўқитувчилари ҳамда талабалар эҳтиром билан кутиб олдилар.

Мулоқот чоғида Ғ. Ҳожиматовтаълим муассасасининг шонли йўли, ютуқлари, халқаро миқёсда илмий, ўқув-услубий ва маданийҳамкорлик қирралари ҳақида гапирди. Шунингдек, “Ўзбекистонда клиник инженерия бўйича тизимли магистрлик дастури” гранти доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидамаълумот берди. Қўшма дастур ва ўқув курсларини олиб бориш юзасидан келишиб олинди. Кейинги йилларда замонавий тиббий техника жиҳозларининг кириб келиши фойдаланиш, созлаш, таъмирлаш бўйича салоҳиятли мутахассисларга бўлган талабни оширди.

Меҳмонлартомонидан“Тиббиётсоҳасидатрибологиянинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидагихалқаро ўқув курсининг бошланиши ўқитувчи ва тадқиқотчи ҳамда бўлажак шифокорларга замонавий тиббий аппаратуралар билан ишлаш ва янгиликлар билан танишиш имконини беради, катта тажриба алмашинувига замин бўлади, албатта.

Португулияликлар тери, тиш ва бошқатизимлар трибологияси мавзуларидатақдимот маърузалар ўқидилар. Унда институтнинг профессор-ўқитувчилари, магистрлари, клиник ординаторлари ҳамда вилоятимиздагисоҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Раънохон ХАЙИТБОЕВА.

Муроджон Тўхтаназаров олган суратлар.