ЖАМИЯТ

Ҳамкорлик: Бизнес омбудсман ҳамда СЭО ва ЖСХБ


18.02.2021   1417

Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси ҳамда Бизнес омбудсман Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётаган бош инспектор ҳамкорлигида “СЭО ва ЖСХБ вилоят, шаҳар ва туман бўлимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш хуқуқини олган мансабдор шахсларининг хуқуқий саводхонлигини ошириш тўғрисида»ги тасдиқланган режа–графигига асосан 2021 йил 18 феврал куни Андижон шаҳар СЭО ва ЖСХБ мажлислар залида Пахтаобод, Олтинкўл, Андижон, Асака, Избоскан, Шахрихон, Бўстон, Улуғнор ва Балиқчи туман мутахассислари иштирокида ўқув семинари ташкил қилинди.

Семинарда Бизнес омбутсман Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётаган бош инспектор М.Хошимов иширок этиб, ўтказилган ўқув семинарда текширишлар давомида қонун бузилиш холатларига ва ноқонуний текширишларга йўл қўймаслик, текширишларни белгиланган талаб ва тартиб асосида муфовиқлаштириш тўғриси тушунчалар берилди.