Жамият

ҲАМКАСБИМИЗ, ФОТОЖУРНАЛИСТ АЗАМАТЖОН ТОШМАТОВ «ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ» ДЕБ ТОПИЛДИ


26.06.2019   321

ТОШКЕНТ (auz.uz). 26 июнь, чоршанба куни, Пойтахтимиздаги “Зарафшон“ концерт залида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси ташаббуси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол журналисти“ анъанавий республика кўрик-танлови ғолиб ҳамда совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маълумотларга кўра, танловга жорий йилда 200 га яқин журналистлар ўз ижодий ишлари билан қатнашган. Улар орасидан 10 нафари асосий мукофотга лойиы деб топилган, 15 нафар совриндорлар қаторидан жой эгаллашган.

“Йилнинг энг фаол журналисти“ ғолиблари орасида бир неча йиллардан буён “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталарида фаолият юритаётган, фидойилик ва профессионаллик, ҳалолликни ўзига шиор қилган фотожурналист Азаматжон Тошматов ҳам бор.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририят жамоаси А. Тошматовнинг бугунги ютуғи билан чин қалбдан табриклайди, келгусидаги фаолиятига ривож тилайди.