ЖАМИЯТ

ҲАМИША ҲУШЁРЛИК ЗАРУР


25.09.2019   982

Жорий йилнинг 28 январь куни Роввот МФЙ Заминдор кўчасида яшовчи О.Тожибоев хонадонида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлиги туфайли ёнғин содир бўлиб, молхона навесининг том қисми, 10 дона прессланган сомон ва 400 боғ маккапояси ёниб зарарланди. Ундан 14 кун аввал эса, Кўтарма МФЙ Янги ҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи Х.Усмонованинг яшаш уйида ёш болаларнинг гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонасининг том, шифт қисми ва 50 дона прессланган сомони ёниб кетган эди.

Бу каби кўнгилсиз ҳолатлар олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан давом этаётгани фуқароларимизни янада ҳушёр бўлишга чорлайди. Айниқса, совуқ кунлар яқинлашаётган шу кунларда носоз иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик,электр симларини доимий назорат қилиб бориш, яроқсизларини янгилаш чораларини кўриш муҳимдир. Табиий газ тармоқларини ёниқ холда назоратсиз қолдириш, резина шланг орқали фойдаланиш ҳам хавфли эканлигини ёдда тутиш даркор.

Айниқса, қиш яқинлашиб келаётган шу кунларда ҳар бир фуқаро ўз хонадони, мутасаддилар ва масъулллар иш жойларида мавсумга тайёргарликка жиддий эътибор қаратиши лозим. Носоз иситиш воситалари, электр симлари, печларни созлигини таъминлаш, мўриконни тозалаш ва унинг атрофини ёнувчи нарсалардан ҳоли бўлишини таъминлаш муҳим масала.

Хусниддин РАҲМОНАЛИЕВ,

Марҳамат туманиФВБ ЁХБ катта инспектори.