Андижон 24

Ҳақорат қилинган ўсмир ортидаги PRчилар. Аслида...


19.07.2018   2966

Ижтимоий тармоқда фикр билдириш PRнинг бир кўринишигаайланди. Афсуски шу усулда “обрў” топиш ҳам урфга кирди. Нима ҳусусда гап кетаётгани муҳимэмас, асосийси“дахшатли” сарлавха остида каттароқ шов-шувга сабаб бўладиган комментарий битиш.

Навбатдаги муҳокама Андижон вилоятиБўз тумани ички ишлар билан боғлиқ. Гапнинг лўндаси шуки, туман ички ишлар ходимлари тунда мақсадсиз юрган ёшларнинг шахсини аниқлашга қаратилган профилактик тадбир ўтказишган. Ходимларнинг ўринли саволига йигитлардан бири қўрслик билан жавоб берган. Шунда ҳуқуқ-тартибот посбони тунги дайдининг отасига (таниш экан) қўнғироқ қилиб, холатни айтган. Ота вазиятга тўғри баҳо бериб: “Тартибга чақириб қўйсангиз. Ўғлим ярим тунда уйга қайтяпти, ҳамёнида савдодан тушган пуллари бўлади. Насихат қилсам қулоқ солмаяпти”, деган.

Ички ишлар ходими йигитни йўлга солишга уринган. Сўнгра уйига элтиб, отасинингқўлига соғ-саломат топширган.

Ҳўш бунинг нимаси ёмон? Ахир ўзимиз мактабда эркак ўқитувчи камайгани боис қаттиққўллик йўқолиб, бола тарбиясига путур етмоқда, деб ётибмизку!

Бўлар бўлмасга аюханнос солишни бас қилайлик, дўстлар.

Адолат Равшан