Хорижда

ҲАКЕРЛИК ҲУЖУМЛАРИ ТЕРГОВ ҚИЛИНМОҚДА


13.07.2022   2014

Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси ва Ахборот хавфсизлиги федерал идораси Германияда Европа марказий банки раҳбари ва юқори мартабали сиёсатчиларга қилинган ҳакерлик ҳужумларини тергов қилмоқда.

Жиноятчилар Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг ҳақиқий мобил телефон рақамидан фойдаланиб, Европа марказий банки (ЕМБ) раҳбари Кристин Лагарднинг WhatsApp мессенжеридаги аккаунтига бузиб киришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Германиянинг Business Insider интернет-нашри ҳукумат доираларидаги манбаларига таяниб хабар берди.