Андижон 24

КЕЛАЖАКНИ ЛИДЕРЛАР БУНЁД ЭТАДИ (+Видео)


25.08.2021   1693

Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиалининг янги лойиҳаси «Келажак лидерлари» клуби ғолиблари билан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят раҳбариклуб аъзолигига қабул қилинганёшларни бугунги муваффақиятибилан табриклади. Президентимизнинг жорий йил 17-18 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида “Келажак лидерлари” клубини ташкил қилиб, аъзоликка энг фаолва билимли ёшларни саралаб олиш юзасидан топшириқ берган эди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳлари шакллантирилди. Асосий мақсад фаол, ташаббускор, креатив ва теран фикрлайдиган иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этишдан иборат. Клуб аъзолигига 807 нафар номзодлар 4 та босқичли танлов жараёнларида иштирок этди. 50 нафар номзод қабул қилинди.

Клуб ўз фаолияти давомида аъзоларини Давлат бошқаруви академиясига ўқишга юборади. Ёшларда лидерлик кўникмаларини шакллантиради. Ташаббускорларни давлат хизматига кенг жалб этади, раҳбарлик лавозимларига тавсия беради.

Тадбир сўнггида клубнинг ташкилий тузилмаси шакллантирилди. Клуб президенти, вице президенти сайланди.

Моҳигул СИДДИҚОВА.