Сайлов - 2021

КЕЛАЖАККА ИЛК ҚАДАМ


24.10.2021   1715

Бу йил мен учун жудаям омадли йил бўлди.Андижон давлат иқтисодиёт ва қурилиш институти талабаси бўлдим. Қувончим чексиз, ўз билимим, иқтидоримни намоён қиладиган даврим келди. Мени янада хурсанд қиладиган жараён – Президентсайловида конституцион ҳуқуқимдан фойдаланишимдир. Юртимиз келажаги учун илк қадамимни ташлаётганим,овоз бераётганим, сайлов жараёнларида илк бора қатнашаётганлигимдан хурсандман.

Институтда, оммавий ахборот воситаларида, ўзим яшаётган Булоқбоши тумани Навоий МФЙси да сайлов жараёнлари, номзодларнинг дастурлари билан атрофлича танишиб чиқдим. Шунингдек, дўстларим, гуруҳдошларим, оила аъзоларим билан дастурлар ҳақида мунозаралар олиб бордик. Ўз келажагим, юртим равнақи учун муносиб деб билган номзодга овоз бердим.

Ойдиной ЖАББОРОВА,

Андижон давлат иқтисодиёт ва қурилиш институти,

1-курс талабаси.