Сайлов - 2021

КЕЛАЖАК УЧУН ОВОЗ БЕРДИМ


24.10.2021   1125

Бугунги сайлов чин маънода фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Эрталабдан сайлов участкаларига овоз бериш учун ошиқиб келаётган сайловчиларнинг қарашлари, фаоллиги ҳавасингизни келтиради. Чунки улар юрт келажагига ўз муносабатларини билдириш ҳаракатида.

Мен ҳам сайловчи сифатида Андижон туманидаги 181-сайлов участкасида бўлиб, муносиб номзодга ўз овозимни бердим. Ишонаманки менинг бу қадамим Ўзбекистонни янада ривожланишига хизмат қилади.

Мавлуда Адҳамжонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.