Андижон 24

КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ


04.07.2021   719

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгач, ҳар бир соҳада улканўзгаришларрўйберганибугунбарчагамаълумбўлганҳақиқатдир. Рўйберганқизғинислоҳийжараёнларсамараси ёшлар фаолиятиниривожлантиришда ҳам сезилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиеёв “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар"деган эди. Ҳа ёшлар, айниқса, кўзи ёниқ, шижоатли ёшлар, юртимизнинг бебаҳо бойлиги, битмас туганмас хазинаси.Улар умидимиз юлдузлари, келажагимиз бунёдкорлари. Бугун неки уларга таъриф айтсак камдек. Боиси, улар жамиятимизнинг етакчи кучига айланиб бораётганини, ҳар жабҳада фаолият юритиш жараёнида фаоллигини шоҳиди бўлишимиз мумкин.

Бугун Андижон заминида ҳам истиқлол туфайли барча соҳалар каби ёшларга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар сиёсати билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш йўлида қаторишларолибборилмоқдаҳамдабу соҳада ёшларимиз, фидоий маънавиятчиларимизнингўрниалоҳидаэканлигиниэътирофэтмоқлозим.Кези келганда, шунитаъкидлашниистардим-ки, бугун олий таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган зиёли сифатида бемалол айта оламанки, Андижон заминида ҳам, айнан, олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган минглаб иқтидорли ёшларни биламан. Анашундай юксак иқтидор соҳиби, умидли ёшларимиздан бири Бекташев Исломжон Бахтиёр ўғлидир.1993йил Андижон вилояти Андижон шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган Исломжон Бекташев ёшлигиданоқ, тиббиёт соҳасига меҳр қўйди ҳамда соҳага доир барча фанларни мукаммал ўзлаштиришга киришди. Оиладагиилмгабўлгансамимиймуносабатуни шуйўлданкетишга ундарди.Оилада илмга бўлганманашундаймуносабатнингшаклланишида падари бузруквори, тадбиркор Бахтиёр Бекташев ҳамда волидаи муҳтарама Кларахон БекташеваларнингалоҳидаэътиборлариборлигинифарзандиаржумандИслом Бекташев фахрбилантилгаоладиҳамдагарчи оддий оилада ўсиб камол топган бўлсада, илм олиш учун барча имкониятни тақдим этганулуғ инсонларфарзандиэканиданқалбиғурурваифтихоргатўлишини таъкидлайди. Ота-онанинг машаққатлимеҳнатларисамарасибоис, илмнингюксакчўққиларисари интилганёшИслом мактаб давриданоқ, Республика бўйичаўтказилган турли танловларда, конкурсларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш каби дейишган улуғларимиз, Исломжон илм сирларини чуқур эгаллашни ўз олдига қатъий мақсад қилиб қўйгани учун ҳам 2015 йилда Андижон давлат тиббиёт институти талабаси бўлишдек улкан бахтга мушарраф бўлди. Фидоийфарзандлартарбиятопганоилада албатта, мақсадсаридадилқадамларташланади. БунибизАндижонзамининингаслфарзанди,Бобур МирзолариздошиИсломжон Бекташев мисолида ҳамкўришимиз мумкин. Исломжон Бекташев Андижон давлат тиббиёт институтининг Даволаш факультетидатаҳсилолди.Утаҳсилдавомидаҳамустозларданўрганиб,қатор илмий изланишларолибборди.Даргоҳдаўтказилгантурлитанловлар, кечалар, тадбирларнингфаолиштирокчисигаайланди.

Ўз соҳасинингчинакамустасибўлишнимақсадқилганИслом Бекташев таҳсил олиш давомида қатор ютуқларни қўлга киритди. Жумладан, Ислом Бекташев шу кунга қадар 8 та патент,70 дан ортиқ илмий мақолалар, 3 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 150 дан ортиқ тезислар муаллифи ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ислом Бекташев2020 йил Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган “Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги ёш олимлар республика илмий-амалий конференциясида иштирок этиб ғолиб бўлганлиги учун 1-даражали Диплом ва фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланиш билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги қошидагиЁшлар академиясигақабул қилиниб, аъзолик сертификатини олишга эришган.2021 йил Исломжон учун жуда ҳам қувончли келди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги "Мард ўғлон"давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида ПҚ-5164-сон қарорига асосан, Бекташев Исломбек Бахтиёр ўғли "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди. Исломжон Бекташевга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ориповни қўлидан олиш насиб этди. Хушхабарнинг қаноти бор дейишади. Улкан ютуқ бизни ҳам қувонтирди. Бугун Янги Ўзбекистонда янгича орзулар қилиб, буюк боболарига муносиб издош бўламан деб улуғ ниятлар қилиб яшаётган ва бу йўлда тинимсиз изланишлар олиб бораётган Исломбекка ютуқларинг бардавом бўлсин дея, замонамизнинг ёшларига қарата эса Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг куёвлари Ҳазрат Али бисотидаги қуйидаги ҳикматли сўзни келтиришни жоиз деб билдик: “Инсонни вақтидан олдин хароб қиладиган нарса танбалликдир”. Шу ўринда беихтиёр савол туғилади. Меҳнаткаш инсон қандай ютуқларга эришади, танбал эса қандай ҳалокатларни бошидан кечиради? Демак, ўз-ўзидан маълумки, Исломжонга ўхшаб ўз устида тинмай изланишлар олиб бориб илм излаган инсонни келажакда улкан ютуқлар кутади.Танбални эса... Танбал ўз дангасалигини енгаман деб умрининг ўтиб кетганини ҳам билмай қолади. Шу боис, келинглар, азиз ёшлар, Янги Ўзбекистон учун, унинг келажаги учун, ўтаётган ҳар бир кунимизнинг шукронаси рамзи сифатида илмга бўлган меҳримизни янада оловлантирайлик! Шуни билингки, ҳаёт йўлларингизнинг олтин қоидаси илмдан иборат бўлсагина, Исломбек сингари, улкан мукофотлар соҳиби бўласиз.Шундай экан, илмни севинг, ўз тақдирингизга бефарқ бўлманг! Зеро, ёшлар келажагимиз бунёдкори саналади. Исломбек сингари келажагимиз бунёдкорларининг сафи янада кенгаяверсин, вилоятимиз ёшлари янада улкан ютуқлар карвонини ҳозирлашда давом этаверсин дегимиз келади.

Мирзоҳид БОТИРОВ,

АДТИ проректори, фалсафа доктори.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида тайёрланди.