Андижон 24

Кексаларнинг кўнгли чоғ


13.05.2018   1206

Александр Станиславич ва Лидия Ивановна Горобец тақдирлари Хонобод шаҳри билан боғланди. Оила қуришди, ибратли ҳаёт кечиришди. Александр Станиславич электр инженери, Лидия Ивановна эса почта идорасида ишлади. Улар ҳозир меҳнат фахрийлари, қадрдонлари кўп.

Нуронийлар билан “Хонобод таровати” тадбири ўтаётган ҳиёбонда кўришдик. Бири қўйиб, иккинчиси қувончли мулоҳазаларини баён этишди.

- Қаранг ҳамма ўйнаб, дам олаяпти, - дейди Лидия Ивановна. – Кўпчиликнинг кайфияти кўтаринки, шодон.

- Кўргазмани биргаликда кўриб чиқдик, - дейди Александр Станиславич. – Олтинкўллик ёғоч турли расмлар солган Гулноза Абдуллаевани табрикладик, меҳнати маҳсулоти бизнигина эмас, хорижлик меҳмонларга ҳам маъқул бўлди. Рассом Обиджон Бакировнинг табиат манзараларига боғлиқ расмлари диққатингизни жалб этади. Бир олам завқ оласиз.

Шаҳримизни жуда яхши кўрамиз. Кейинги йилларда янада обод, кўркам бўлиб бораяпти. Ноёб дарахтлари, мусаффо об-ҳавоси билан мафтункор бўлаяпти. Хонобод дўстлик шаҳридир.

Суҳбатдошларимизнинг дил изҳорлари байрамда қатнашаётган кўпчиликнинг кўнглидаги фикр-мулоҳазага монанд бўлди.

Аҳмадилло СОЛИЕВ.