ЖАМИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УЛАРГА ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИШ ХАЛҚИМИЗГА ХОС АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТДИР


29.04.2019   2171

Бугунги фаровон кунлар учун курашган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, бугун орамизда бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини қадрлаш, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга, уларни кекса авлод жасоратига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Куни кеча «Ватанпарвар» ташкилоти Олтинкўл тумани УСТК шу туманда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи Хўжамберди ота Турғунов холидан хабар олдилар. Йиғилганлар ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром ва ғамхўр­лик кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларнинг жасоратини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жамиятимизда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодни маънавий камолга етказишда муҳим омил бўлаётганини қайд этишди.

  • Кўплаб йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган бу уруш инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли воқеа бўлганини ҳеч ким унутмайди, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хўжамберди ота Турғунов. — Умримнинг ўтган йилларини хотирласам, кўз олдимга уруш даҳшатлари келади. Айни ўйнаб-куладиган, шижоатга, ғайратга тўлган йигитлик чоғимиз уруш даврига тўғри келди. Бу жуда катта фожиа, эҳ-ҳе, буни эсласам, юрагим орқага тортиб кетади, бугунги кунларимизга шукрона келтираман. Фарзандларимга, невараларимга «Тинч­ликнинг қадрига етинг­лар», дея уқтираман.

Содиқжон ЖАЙНАКОВ,

Алишер ЧИНБЕРДИЕВ.