Андижон 24

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, ЖОНКУЯР ШИФОКОРЛАР!


08.11.2020   3862

Республикамизда "ноябрь ойининг 2 якшанбаси— Тиббиёт ходимлари" куни ҳисобланади. Шу муносабат билан Андижон вилоят хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Коронавирус инфекциясигақарши кураш масканига айлантирилган Андижон шаҳар Марказий шифохонасида бўлиб, тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.

200 дан ортиқ тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморларга тулиқ бепул сифатли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.

Вилоят ҳокими ҳар бир тиббий ходимнисамимий табриклади, шунингдек, уларни ўз хаётини гаровга куйиб, халқимиз саломатлигини сақлаш йулидаги ҳалол меҳнатлари учун миннатдорлик билдирди, эсдалик совғалар тақдим этди.

Тиббиёт ходимлари ўз миннатдорлигини изҳор этар эканлар, халқимиз саломатлиги йулида жондан кечиб, чин юракдан ишлашга тайер эканлигини билдирдилар.

Андижон вилояти ҳокимлигиМАТБУОТ ХИЗМАТИ