Эълон ва билдирувлар

Қарор ва ижро: Мақсад – объектлардан самарали фойдаланиш


16.05.2017   1202

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2796-сонли, вилоят ҳокимининг 2017 йил 2 мартдаги 120-Қ сонли қарорларининг ижросини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Мамлакатимиз туб иқтисодий ислоҳотлар натижасида вилоятда жами 5689 та давлат мулки объектлари хусусийлаштирилган.

Идоралараро комиссия томонидан ҳозирги кунда 275 та объект бўш турганлиги, 2828 та объектдан фойдаланилаётганлиги, 2586 та объект бузилганлиги ҳамда ўрнида намунали уйлар, коллежлар барпо этилганлиги, йўллар кенгайтирилганлиги, бозорлар ҳудуди кенгайтирилганлиги ва турар-жой биноларига айлантирилганлиги аниқланди. Бўш турган ёки тўла юкланмасдан фаолият кўрсатаётган кам қувватли 275 та корхонадан 67 таси йирик объектларга тўғри келади.

Шунингдек, ширкат хўжаликларининг тугалиши хисобига сотилган ва шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига асосан қурилган ҳамда ҳозирда бўш турган 44 та объект ҳам аниқланди. Вилоятимиз шаҳарлар ва туманларда ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида Президентимизнинг юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2 та бўш турган объект ва 37 гектардан зиёд фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган бўш ер майдони давлат захирасига қайтарилди.

Жами 321 та бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида, мулкдорлари билан фикрлашган ҳолда 198 та объектга 209 та (152 таси аввал хусусийлаштирилган, 44 таси нодавлат ва 2 таси давлатга қайтарилган объектлар негизида) янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 2017 йилда жами
645.9 млрд.сўм (шундан 259.1 млрд.сўм банк кредитлари) инвестиция маблағлари жалб қилиниши ҳамда 6 745 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилди.

Вилоят Идоралараро комиссиясининг ишчи органи томонидан ҳозирда бўш турганлиги аниқланган объектларнинг мулкдорларига нисбатан объектлардан самарали фойдаланиш бўйича бизнес-лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда комиссияга тақдим этиш, акс ҳолда объектга ҳисобланадиган ер-мулк солиғи турини ўзгартирилиши ва бўш ер майдонлари маҳаллий ҳокимлик захирасига олиниши тўғрисида эгаларига огоҳлантириш хатлари берилди.

Аброр ҚИРҒИЗБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқарамаси,

хусусийлаштириш ва инвестиция

мажбуриятлари бажарилиши мониторинг

бўлими бош мутахассиси

Вилоят идоралараро комиссиянинг ишчи органи томонидан вилоятда ўтказилган хатлов натижасида аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда бўш турган корхона ва объектлар рўйхати (Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқарамаси тақдим этган) эълон қилинмоқда.