Бугуннинг гапи

КАРНАЙЧИДА ЯНГИ МАКТАБ ҚУРИЛИШ БОШЛАНДИ


19.04.2019   2028

Шаҳрихон туман Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8-умумтаълим мактаби филиалида таҳсил олаётган ўқувчилар учун 520 ўринга мўлжалланган янги 66-умумтаълим мактаби биносини қуриш ишлари бошланди.

Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муталибжон Йўлчиевнинг маълум қилишича, 1989 йилда ҳудуддаги салкам 2 гектарлик ер майдонида 320 ўринли мактаб биноси қуриш ишлари бошланиб, номаълум сабабларга кўра тугалланмаган. Шу сабабли маҳаллада яшовчи 520нафар ўқувчи серқатнов “Ош-Андижон-Тошкент” автомобиль магистрал йўлида жойлашган 39-давлат мактабгача таълим муассасаси юқори қаватида фаолият олиб борган 8-умумтаълим мактаби филиалида ҳар куни йўлни кесиб ўтиш орқали ўқиб келишган.

- Йилдан йилга машиналар қатнови купаймоқда, - дейди маҳалла оқсоқоли Маҳмуджон Аъзимов. – Юрагимиз безиб кетган. Сабаби сўнгги 3-4 йил орасида шй ерда юз берган йўл транспорт ходисаси натижасида 8 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати олган. Афсуски, ҳаётдан бевақт кўз юмганлари ҳам бор. Шуларни ўйлаб бир неча бор мутасадди ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилганмиз. Чиқмаган жондан умид деб, яқинда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга тугалланмаган мактаб биносини қурилишини давом эттириб, битириб беришини сўраб ёзма равишда илтимос қилдик.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг айтишича, 17 апрель куни вилоят ҳокими ушбу ҳудудга ташриф буюриб тўхтаб қолган қурилишни бошлаб, бинони 520 ўринга мўлжаллаб, Мустақиллик байрамигача битказиш бўйича топшириқларни берган ва бунинг учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилишини, иншоотни “АРК сервис монтаж” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари бунёд этишини билдирган. Шунингдек, ушбу билим даргоҳи филиал бўлиб эмас алоҳида янги 66-мактаб сифатида фойдаланишга топширилишини маълум қилган. Шу куннинг ўзида маҳалла оқсоқоллари иштирокида қўй сўйилиб, эҳсон оши қилинган.

«auz.uz» online гуруҳи.