Хорижда

Қариялар учун университет


06.11.2017   647

Москва шаҳрида қариялар учун “Кумуш университет” фаолиятини бошлади. Унда 2,5 мингдан зиёд москвалик кексалар бепул қўшимча билим олиш имконига эга бўлишади, дейилади ТАСС хабарида.

Мазкур таълим лойиҳаси Россия пойтахти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш департаменти ва Москва шаҳар педагогика университети ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Нуронийлар ўқув даргоҳида бешта: гуманитар, саломатлик ва хавфсизлик, оммавий коммуникация ва информатика, маданият ва ижод, ўзини руҳан асраш факультетлари ташкиллаштирилиб, катта ёшдаги талабалар ҳафтасига 2-3 академик соат дарсларда иштирок қилишади. Шунингдек, ўқув дастуридан энагалик, қўғирчоқ ясаш, “яшил хўжалик” ишчилигига касбий тайёргарлик машғулотлари ҳам ўрин олган.