Хорижда

ҚАРИЯ КАПОТ УСТИДА РОСА «КАТАЙСА» ҚИЛДИ


01.02.2019   1995

АҚШнинг Массачусетс штатилик ҳайдовчи машинасининг капотидаги 65 ёшли қария билан бир неча чақирим масофани соатига 112 километр тезликда босиб ўтди.

АВС телеканалининг хабар беришича, Ричард Камровски исми шарифли қария 37 ёшли ҳайдовчи Марк Фицджеральд ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Камровски ўзининг “пикал”идан тушиб,суғурта пулини талаб қилади ва охир-оқибат суҳбат тортишувга айланади.

Кутилмаганда Фицджеральд қария томон жаҳл билан машинасини ҳайдайди ва у зўрға капот устига тирмалашиб олади.

Ёш ҳайдовчи бунга парво қилмай тезликни оширади ва тахминан беш чақиримдан сўнг, ўткинчи ҳайдовчилардан бири унга қарата пистолет ўқталгач, ноилож тўхтайди.

Мазкур воқеа судда кўриб чиқиладиган бўлди.