Андижон 24

КАРАНТИНДАГИЛАРДАН ТЕЛЕФОНЛАРИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ


24.03.2020   3164

Жорий йилнинг 24 март куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга оид юзага келаётган саволларга жавоб берилди.

- Коронавирус юқтирган ёки уни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари, бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади, деди Адлия вазири ўринбосари. Чунки ушбу воситалар ўзида вирус ташувчи бўлиши мумкин.

Брифингда кўчада ниқобсиз юрган шахсларга қандай жазо қўлланилишига ҳам ойдинлик киритилди.

- 25 март соат 06:00 дан барча кўчада юрган фуқароларимиз ниқоб билан юриши шарт. Ким шу талабни бажармаса, биз, албатта, уларни маъмурий жавобгарликка тортамиз. Кейинги бажармаган фуқароларимизни жиноий жавобгарликка ҳам тортамиз, деди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икрамов. Бу алоҳида қонунда белгиланган. Барча фуқароларимиз буни билиши шарт.

Манба: UzA.uz