Андижон 24

КАРАНТИНДА ЁШЛАР ҲАМ БЕКОР ЎТИРИШМАЯПТИ


19.04.2020   762

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашиаъзолари ҳам карантин даврида бекор ўтиришгани йўқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 апрелдаги 0105/1-234-сонли “Республика аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилган карантин тадбирлари жараёнида ҳудудларда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини ташкил этиш тўғрисида”ги мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда вилоят ва шаҳар-туманлар ҳокимликлари, мутасадди ташкилотларгаяқиндан кўмаклашмоқдалар.

Жумладан, вилоят Кенгаши вакилларидан 30 нафари вилоят “Нуронийлар маскани”да ташкил этилган “Call-марказ”да ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги 232 нафар волонтёр ёшлар туман-шаҳарлардаги “Call-марказ”ларда эҳтиёжманд фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини етказиб бериш билан шуғулланмоқдалар. 2020 йил шу кунигача аҳоли томонидан 5000 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, улар электрон дастур орқали ҳар бир ҳудуд бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда.

Бугунги кунга қадар, барча туман(шаҳар)ларда 451 та маҳалладаги жами 2472 та (51,3 %) оилаларга ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун жами 245 миллион 610 минг сўмлик, шу жумладан, тадбиркорлар ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 133 миллион 340 минг сўмлик аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз, макарон, шакар, товуқ, тухум, нон) эҳтиёжмандлар учун ажратилди. Улар ҳар бир туманда шаклланган ишчи гуруҳлар умумлаштирган манзилли рўйхат асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 232 нафар кўнгилли ёшлари томонидан 60 та “Damas” автомашиналари орқали манзилларига етказиб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) Кенгашлари жойларда санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари мутасаддиларига дезинфекция ишларида ҳам яқиндан ёрдам бермоқдалар. Натижада ҳамкорликда 16 та туман (шаҳар)даги шаҳарлар, туманлар ўртасида ўрнатилган назорат чегара постлари, бозорлар, корхона ва ташкилотлар, МФЙлар марказлари ва аҳоли хонадонларида 270 нафар кўнгилли ёшлар иштирокида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Вилоятнинг марказий кўча ва бозорларида аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида ёш тадбиркорлар билан ҳамкорликда 15 мингдан ортиқ тиббий ниқоблар, спиртли антисептик тозаловчи восита (тиббиёт спирти, “antibacterial gel”, нам салфетка) лар ҳамда 7 мингдан ортиқ тиббий қўлқоплар бепул тарқатилди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Уйда қолинг”, “Қўлингизни ювинг”, “Ўзингиз ва оилангизни асранг” ҳамда “Ниқоб тақинг” каби 33 мингдан ортиқ тарғибот воситалари шаҳар, туманлардаги озиқ-овқат дўконлари, марказий кўчаларга ёпиштирилди ҳамда аҳоли вакилларига тарқатилди.

Жавоҳир АБУБАКИРОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

вилоят Кенгаши матбуот котиби.