ЖАМИЯТ

КАРАНТИН ХИЗМАТИ: ҚОВУН ПАШШАСИ


30.06.2020   801

Миришкор полизкорлару боғбонлар азалдан тилими тилни ёрадиган қовун-тарвуз, сархил мева-сабзавотлар етиштириш билан машҳур. Улар сифатли неъматларга зарар етказувчиларга қарши курашиш чораларини ҳам кўришган.

Икки мингинчи йилларда Хоразм воҳасида илк маротабақовун пашшаси зарари аниқланган.Кейингипайтда бошқа худудларга тарқалган. Ҳимоя чоралари кўрилмаса, ҳосилнинг80-100 фйоиз нобуд қилингани маълум. Энг бебаҳо халқ селекцияси навлари йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Кузатишларда дастлаб бундай зараркунандалар Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Қорақолпоғистон Республикасининг Хўжайли, Амударё туманларида асосан қовун экилган далаларда учраганлиги аниқланди. Кейинроқ Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, Фарғона водийсида ҳам пайдо бўлди.

Қовун пашшаси ғумбакдан чиққач, 6-7 кундан кейин тухум қўя бошлайди. Бу бир ойгача чўзилади. Қовун, тарвуз ва қовоқ пўстининг остига қўйилган тухумдан чиққан қуртлар 8-13 кунда ривожланиб, етилаётган неъматга зарар етказади. Тупроқда ғумбакка айланади Бир қисми келгуси йил баҳоригача тиниш ҳолатига киради. Қолганларидан 13-20 кундан сўнг янги авлод пашшалари чиқади, тез орадатухум қўя бошлайди. Йилига 2-3 марта авлод беради.

Қовун пашшасининг қуртлари қовун-тарвузнинг сифатини пасайтиради, истеъмолга яроқсиз ҳолга келтиради, чирийди.

Экинзор майдонларга феремон тутқичлар қўйиш қовун пашшаси тарқалишини олдини олиш чораларидан ҳисобланади. Кимёвий воситалардан фойдаланилади.

Алмашлаб экиш ҳам бундай касалликнинг камайишига хизмат қилади. Зарарланган маҳсулотлар йиғиштирилиб даладан ташқарига кўмилиши керак. Далани чуқур шудгорлаш, қишда яхоб бериш зарур.

Замонавий препаратлар билан ишлов берилиши ҳам самарали. Кимёвий препаратлар биланэрталаб соат 5-8да,кечқурун 18-20 да ўтказилиши талаб қилинади.Циперметрин асосли (Циракс, Ципи, энтометрин, Циперметрин, Лянмбдацигалотрин тиаметоксанли, Альфа-циперметрин, Новалурон Бифентрин кимёвий воситаларини қўллаш тавсия этилади.

М. Мадумарова, Б. Раҳимов,

Андижон шаҳри карантин

инспекцияси инспекторлари.