Жамият

Қамчиқ довонида йўлтанламас-амфибия синовдан ўтказилмоқда


07.02.2018   180

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармасига “TREKOL” йўлтанламас махсус транспорт воситаси келтирилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати душанба куни хабар тарқатди.

“TREKOL” махсус авария-қутқарув техникаси Россияда ишлаб чиқарилган. Камерасиз шинали уч тарафлама узатишли машинада йўлнинг ўзгаришига қараб ҳаво босими қўлда бошқариб борилади. Йўлтанламас енгиллаштирилган ва совуқ ўтказмайдиган ойна-пластик қопламали кузовга эга.

Йўлтанламас-амфибия сувда, ботқоқлик ва қор билан қопланган жойларда ҳам бемалол ҳаракатланади.

Айни пайтда “TREKOL” синовдан ўтказилмоқда.

Хабарда айтилишича, “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармасига ушбу русумдаги иккинчи йўлтанламас транспорт воситасини харид қилиш режалаштирилган.

ЎзА сайтидан олинди.