ЖАМИЯТ

«ҚАМЧИҚ» ДОВОНИДА ЙЎЛ-ТРАНСПРОТ ҲОДИСАСИГА УЧРАГАН ҲАЙДОВЧИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ — ФВВ


20.09.2022   2387

«Тошкент-Водий» йўналишда тамаки маҳсулотлари (сигарета) билан ҳаракатланиб кетаётган «ВОЛВО» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса бугун, 19 сентябрь куни соат 07:20 да А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган 196 километрида содир бўлган.

Оқибатда юк автомашинаси ағдарилиб қолган. Автомашинада ҳайдовчининг ўзи бўлган, дея хабар беради ФВВ ахборот хизмати.

Воқеа жойига зудлик билан «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ ходимлари етиб борган. Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда юк автомашинасини йўл четидаги хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди.

Ҳодиса оқибатида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.