Андижон 24

ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА ТРАНСПОРТЛАР ҲАРАКАТИ ТЎХТАТИЛДИ


24.03.2020   2972

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

«Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!» — дейилади хабарда.

Манба: UzA.uz