Андижон 24

Ижтимоий сўров: ЖУРНАЛИСТНИНГ МАОШИ ҚАНЧА?


11.06.2018   1996

27 июнда Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланади. Бу сана Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 24 июндаги Фармони билан соҳа ходимларининг байрами этиб белгиланган. Боиси, ўлкамизда 1906 йилнинг 27 июнида ўзбек тилидаги дастлабки “Тараққий” газетасининг илк сони чоп этилган эди. Мана 25 йилдирки, мамлакатимизда матбуот, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет-журналистикага дахлдор касб эгалари бу кунни байрам сифатида нишонлайдилар.

Шу сана арафасида эътиборингизга айрим саволларни хавола қилмоқдамиз. Сизларнинг жавобларингиз бугунги жараёнларда одамларнинг оммавий ахборот воситалари ҳақидаги тасаввурларини ифодалаб беради.

Аввалдан миннатдорлик билдириб, www.auz.uz сайти ижодкорлари.

1.Оммавий ахборот воситалари жамиятимизни янгилашга ҳисса қўшяптими?

2.Тарқатилаётган ахборотлар:

-инсоннинг ҳаётга бўлган қизиқишини, курашчанлигини оширяпти;

-ахборотлар ўта кўп ва бу ўқувчини чалғитмоқда;

-салбий ахборотлар кўпайди ва бу инсон руҳиятига таъсир ўтказади.

3.Интернет тармоғидаги ахборотлар ҳаққоний, деб ўйлайсизми?

4. Интернет бедарбоза ахборот майдони бўлмаслиги керак, деган фикрга қўшиласизми?

5.Ахборот макони криминаллашмоқдами?

6.Журналистнинг ойлик маоши қанча, деб ўйлайсиз?

7. Мен журналист бўлганимда... (жумлани тугалланг).

8. Сиз қайси газеталарни ўқийсиз?

9. Нима учун бойларнинг фарзандлари журналист бўлмайди?

Жавобларингизни andijonnoma@mail.ru электрон почтасига юборинг.