Бугуннинг гапи

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ : АФВ ЭТИЛГАНЛАРГА ЁРДАМ


23.09.2018   155

Президентимизнинг шу йил 30 августдаги«Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»гиФармонига асосан 215 нафар фуқаро озод этилди.Уларнинг 35 нафари вилоятимизда яшайдилар.

Афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун кўмак бериш мақсадидаички ишлар, соғлиқни сақлаш, бандлик тизимлари, Ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вабошқа ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида соҳаларга оид вазифалар белгилаб олинди.

35 нафар шахсга жами 37 миллион320 минг750 сўм миқдорида моддий ёрдамберилди. Йўқолган, муддати ўтган шахсий ҳужжатларини тиклаб олишлари учун 20 нафари қўшимча равишда энг кам иш ҳақининг 6 баробари миқдорида маблағ олди.

Тиббий кўрикдан ўтказилиб, меҳнатга лаёқатли деб топилганлар ишга жойлаштириш учунбандликка кўмаклашиш марказларигайўлланма билан юборилдилар. Энг асосийси, афв этилганларнинг қайта жиноят содир этишларининг олдини олиш диққат марказимизда. Бунинг учун профилактик ишларга жиддий эътибор қаратилмоқда.

К. Эгамбердиев,

вилоят ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбарининг ўринбосари.