Андижон 24

ИЖОДИЙ ИМТИҲОНИ БОР ЙЎНАЛИШЛАРДА МАЖБУРИЙ УЧТА ФАНДАН ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ


24.06.2021   809

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

2021-2022-ўқув йили қабулидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта:

она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили); математика; Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилади.

Манба: xs.uz