Андижон 24

ИЗБОСКАНЛИК НАСИБИЛЛОГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ


07.04.2019   3084

Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Пойтуғ шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида саломатлик тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят Журналистик маҳорат маркази тингловчилари, «аuz.uz» сайтининг мобиль мухбирлари Саида Мирзаабдуллаева ва Моҳларой Йўлдошхўжаевалар хабар беришмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Маҳмуджон Юнусовнинг айтишича, кун давомида бирлашма шифокорлари томонидан минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари тиббий кўриклардан ўтказилган

- Бир неча йил аввал шифокорлар буйрагимда тош борлигини айтишган эди, - дейди Чек ёр маҳалласида истиқомат қилувчи Насибилло Мусурмонов. – Керакли муолажаларни олдим. Бироқ кутилган натижани бермади. Шу сабабли врачлар операция орқали тошни олиб ташлаш зарурлигини айтишди. Бугунги тадбирда менга республика тиббиёт марказларида даволанишим учун йўлланма беришди. Бундан беҳад хурсандман.Халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

-Тадбир баҳони саломатлигимизни текширувдан ўтказдик, - дейди Амир Темур маҳалласида яшовчи Муборакхон Нурматова. – тиббий кўриклар давомида мутахассислардан тегишли маслаҳатларни олдик. Ўзимизга янада эътиборли бўлишимизни англадик.

- Байрам муносабати билан 90 ёшдан ошган 16 нафар нуроний ва қаровга муҳтож бўлган беморларнинг уйларига бориб, тиббий кўриклар ташкил этилди, - дейди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси Лўғумбек бўлими катта ҳамшираси Шоҳида Ортиқова. - Улар керакли дори-дармонлар билан таъминланди. Шунингдек, тадбир доирасида 5 нафар 1 гуруҳ ногиронога имтиёзли равишда даволаниш учун ордерлар тақдим этилди.

Шу куни боғда турли спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, жисмоний фаолликка чорловчи “Биз, соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Тўғри овқатланиш узоқ умр гарови” шоирлари остида тўғри овқатланиш тартибини тарғиб қилишга қаратилган акциялар ўтказилди.