ЖАМИЯТ

ИЗБОСКАНДА “IT-PARK” МАРКАЗИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ


27.12.2020   730

Туман телекоммуникациялар боғланмаси биноси 1-қаватидаги замонавий тарзда жиҳозланган ёруғ хоналарда барча зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган “IT-Park” маркази очилди.

“IT-Park” марказида малакали мутахассислар томонидан ёшларга, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган шахсларга компютер саводхонлиги, дастурлаш, Web-дизайн, график дизайн, мобил робототехника бўйича кўникмалар бериб борилади.