Андижон 24

ИЗБОСКАН ТУМАНИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН 129 МИЛЛИОН НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИЛДИ


25.05.2019   903

Таълимнинг бош бўғини ҳисобланган мактабгача таълим муассасасига қаратилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам дорлзарб. Чунки, етук ва комил шахсни вояга етказишда таълимнинг бошланғич жараёни муҳим аҳамиятга эга. Амалда бўлган “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентимизнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги қарорлари ҳам бевосита ана шу эзгу мақсад сари йўналтирилган.

Туманимизда жорий йилда 25 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилган. Ўтиб бораётган ой якунига кўра, 4 та оилавий нодавлат таълим муассасаси фаолият бошлади. Уларда 100 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олишни бошлади. Муассасаларга иш ҳақи тўлаш, овқатланиш, юмшоқ жиҳоз, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда харажатларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 5914.0 минг сўм маблағ ажратилди.

Шу кунга қадар туманимизда “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида 15 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасасидан 5 таси фаолият юритиб келмоқда. Уларда 479 нафар бола тарбияланади. Муассасаларга давлат бюджетидан 129177.0 минг сўм маблағ ажратилди.

Тегишли идораларнинг келишув хатлари асосида 1 нафар тарбияланувчига 110579 сўм субсидия ажратилиши белгиланган. Шунга кўра, туманимизда ўз фаолиятини бошлаган давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар белгиланган тартибда ажратиб келинмоқда. Жорий йилнинг май ойи учун 5 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасадари ҳамда 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун 97729.0 минг сўм субсидия маблағлари режалаштирилиши кўзда тутилмоқда.

У. ТЎРАҚУЛОВ

Избоскан тумани молия бўлими бошлиғи.