Хорижда

Иссиқ чойнинг кўзга нафи бор


15.12.2017   286

Кунига лоақал бир чашка иссиқ чой ичиш оқибати кўзнинг бир умр кўрмай қолишига сабаб бўлувчи қатор хасталиклар, чунончи глаукома, хиралашиш эҳтимолини сезиларли равишда камайтиради, -дейилади British Journal of Ophthalmology нашрида.

“ Афсуски, текширилганларнинг умрлари давомида қандай чой ичганларини билмаймиз: кўкми ё қорами, пакетчадагиними ё қайнатилган ҳолдагисиними, қанд ва бошқа ширинликлар аралаштирибми... Аммо бир нарса аниқ: улар иссиқ чойни ёқтирмайдиганларга қараганда, глаукомага камроқ дучор бўлишган”, - деб ёзишади Калифорния (АҚШ) университети олимаси Анна Колеман ва унинг ҳамкасблари.

Колеман гуруҳи 10 минг нафарга яқин ҳамшира ва профессионал тиббиёт ходимларининг ҳаётини кузатишиб шундай фикрга келди. Эслатиш жоизки, мазкур тиббиётчилар парҳез ва саломатлик юзасидан кузатув бўйича 2005-2012 йиллар оралиғидаги миллий дастур қатнашчилари саналишарди.