Хорижда

ИСРОИЛДА «ДЕВОР ОРТИНИ КЎРУВЧИ» РАДАР — «XAVER 1000» ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ.


13.06.2022   2150

Девор ортидаги объектларни ҳам «кўрувчи» янги авлод портатив радаридан разведка бўлинмалари, куч ишлатар тизимлар ва қутқарувчилар фойдаланиши мумкин, деб ёзди «Defence Blog». Қурилма сунъий интеллектга асосланган нишонларни кузатиш алгоритми ҳамда деворлар ортидаги статик объектларни визуаллаштирувчи функцияга эга.

Таъкидланишича, визуализация ўлчами шунчалик юқорики, «Xaver 1000» девор ортидаги одам тик турибдими ёки ўтирибдими, ҳатто унинг тана аъзоларигача фарқлай олади.

Радар 10,1 дюймли сенсор экран ва уни ўрнатиш учун штативдан иборат. Олинган маълумотларни ёзиб олиш хусусиятига эга.