Ўзбекистон

«Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» кўрик танловига


25.12.2017   373

Демократик давлат ва хуқуқий жамият қурилиши асосчиси

Буюк инсонлар буюк бўлиб дунёга келмайди балки, улар ўзларининг меҳнати, инсоний фазилати ҳамда адолатли қарорлари билан халқ қалбида мангу яшайди. Қудратли давлат ҳам худди шундай йўллар билан юксак марраларга эришади. Давлатнинг сарбони адолатли, халқчил бўлса, бу давлат юксалишда давом этаверади. Мисол учун, оддий деворни бирор ғишти­ нотўғри қўйилган бўлса бу девор кўпга бормай қулаши тайин.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари 6-сессиясида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилди. Республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонун Олий Кенгашнинг баёноти қабул қилинди. Тегишли қарор билан 1- сентябрь “Мустақиллик куни” деб белгиланди.

Ислом Каримов Ўзбекистон халқи мустақилликни қўлга киритгач, миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва жамият учун хос ва янги бўлган демократик тамойилларни танлади ва бу йўлда минталитетимиз, миллий қадриятларимиз ва тарихий тараққиёт босқичида босиб ўткан йўлимизни унутмаган ҳолда иш юритди. Ислом Каримов истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ мустақилликни мустаҳкамлаш осойишталик ва барқарорликни таминлаш, миллий тотувлик, диний бағрикенглик адолат билан иш юритишга ўтиш даври лойихасини яратиш халқ ишончини қозониш каби муҳим масалаларга асосий эътиборини қаратди. Ҳозирги кунда жахон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этиб келинаётган Ўзбекистондаги барқарор турмуш ва осойишталик пухта ўйланган, илмий асосланган, ривожланиш йўли ана шу ички сиёсатнинг махсули эканлиги барчага маълум.

Ислом Каримов халқчил сиёсати ҳамда демократик жамият қуришдаги хизматларини жаҳон ҳамжамияти юксак баҳолади. Ўлкада олиб борилган сиёсатда нафақат ўз юртидаги тинчликни балки, бошқа давлатлар осойишталигини ўйлаши хусусан 2000 йилда БМТ бош ассамблеясининг 1000 йиллик саммитида сўзлаган нутқида халқаро терроризм ва наркобизнес билан боғлик муаммоларни хал этиш, минтақавий хавфсизлик, жумладан, Марказий Осиё минтақасида барқарорликни ва хавфсиликни таъминлаш жаҳон хавфсизлик тизимини барқарорлаштириш БМТ фаолияти ва таркибий тизимини ислоҳ килишга таалуқли таклифлар билан чиқди.

Ўзбекистон халқининг ўзига ҳос хусусиятилари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. “Ўзбек модели” ўз таркибига олган қуйидаги йўналишларни алоҳида келтириш жоиз. Улар иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчилиги, кучли ижтимоий ҳимоя ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишни босқичма-бочқич амалга оширишдан иборат 5 тамойилни ўз ичига олади. Ислом Каримов раҳбарлиги ва бевосита иштирокида Ўзбекистон турли туман “сакрашлар”, “фалаж қилиб даволашдан” воз кечиб бозор иқтисодиётининг ўзига хос йўлидан борди ва пухта ўйланган дастур асосида мамлакат иқтисодий пойдеворини қура бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов сиймосини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хайкалини Тошкент шахарининг марказида қад кўтарди. Биринчи Президентимизнинг хайкали очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев шундай дейди: “Биринчи Президентимиз раҳбарлиги остида тарихан қисқа даврда юртимизда кенг кўламли таркибий ислоҳотлар амалга оширилди. Юқори технологияларга асосланган янги саноат тармоқлари барпо этилди ва ривожлантирилди. Замонавий йул транспорт ва мухандислик коммуникация инфратузулмалари бунёд этилди. Барчамизга маълумки, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги муносиб ўринни эгаллашида ҳам Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёсдир. Бугунги маросимда иштрок этаётган мамлакатимизда фаолият қўрсатётган хорижий давлат элчиларига ва дипломатик корпус вакилларига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига кўрсатилаётган хурмат ва эҳтиром учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз”-деб нутқини якунлади.

Ислом Каримовнинг: “Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам !” каби фикрлари қалбимизда ғурур, ифтиҳор туйғуларини уйғотади.

Саидмузаффар МУРОДОВ

АндҚХИ талабаси