Иқтисодиёт

ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ САЛМОҚЛИ ҚИСМИ ЭНДИ ХАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛАДИ


02.01.2018   794

Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги карорининг ижроси буйича Шаҳрихон туманида муайян ишлар бошлаб юборилди. Чунончи 2017 йилнинг ноябрь ойида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун 652 нафар ишсиз фукоро жалб килиниб, 322.0 млн сўм миқдордаги хақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилинди. Шунингдек, декабрь ойига 487 нафар ишсиз фукоро учун 276 млн 557 минг сўмлик жамоат ишлари ташкил этилди.

2018 йилнинг январь – март ойларида хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш юзасидан вилоят бўйича жами 2109 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиши бўйича буюртманомалар шакллантирилиб, буларга 1 млрд. 594 млн. 100 минг (шундан жамғарма маблағлари ҳисобидан 1млрд. 372 млн. 400 минг, иш берувчи маблағларидан 221 млн. 600 минг сўм) миқдорида маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Хусусан аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига 1484 нафар фуқаро учун умумий қиймати 1 млрд. 101 млн 500 минг, уй-жой коммунал ва бошқа инфратузулма объектларини, кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш ишларига 64 нафар фуқарога 39 млн 600 минг, мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалик махсулотларини тайёрлаш ишларига 207 нафар фуқарога умумий қиймати 157 млн. 598 минг, саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишларга 124 нафар фуқарога умумий қиймати 113 млн. 900 минг, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларида қатнашиш учун 230 нафар фуқарога 181 млн 337 минг сўмлик жамоат ишларини ташкил этиш режалаштириляпти.

Юқоридаги ишларни амалга ошириш учун вилоят хокимининг ўринбосари А. Эгамбердиев барча туманлар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига “DAMAS” автомашинасини тантанали равишда топширди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига берилган автомашиналар аввало аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этишда ва жамоат ишларида керакли асбоб ва ускуналарни иш жойларига етказишни таъминлашга хизмат қилади.

М. Бобохонов,

бош бошқарма бошлиғи ўринбосари