ЖАМИЯТ

ИШОНЧ ЭРТАНГИ КУНГА БОШЛАЙДИ


01.04.2020   2297

Бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган коронавирус касаллигидан сақланиш кун мавзусига айланди. Шундай оғир вазиятда бирдамлик ва ваҳимага тушмаслик, аҳолини қўллаб-қувватлаш лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Мархамат тумани Кенгаши депутатлари “Биз бир сафдамиз!” акцияси доирасида Тошлоқ, Шўрқишлоқ, Полвонтош ва Хасанмерган маҳаллаларида яшовчи аҳоли хонадонларига кириб бордилар. Фуқароларга касалликдан сақланиш биринчи навбатда шахсий гигиенага боғлиқлиги, ваҳимага тушмаслик ва касалликни олдини олишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида тушунча бердилар.

-Бугун ҳар дақиқада сайловчилар орасида бўлишимиз лозим,-дейди депутат Аблиёр Қораев.-Чунки юртдошларимизга тиббий хизмат билан бирга маънавий кўмак зарур. Касаллик албатта, чекиниши, яна фаровон ҳаёт кечиришимиз ва яхши кунлар олдинда эканлигини тушунтириш зарур. Ишонч эртанги кунга бошлайди.

Хонадонлардаги мулоқотлар хайрия тадбирларига уланди. Ижтимоий ҳимояга мухтож ва кекса ёшдаги оилаларга халқ вакиллари томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳимоя воситаси бўлган тиббий ниқоб билан таъминланди.

Акбаржон НАЗАРОВ