Андижон 24

Ишчи гуруҳи Бўзда


02.04.2018   1562

Республика ишчи гуруҳи жорий йил 2 апрелдан бошлаб, вилоятимизнинг Бўз ва Улуғнор туманларидаги маҳаллалар, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишга киришди. Бўз туманидаги 25 та маҳаллада саккизта, Улуғнор туманидаги 19 та маҳаллада тўртта гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Бўз тумани аҳолиси қарийб 68 минг кишидан иборат.

200 квадрат километр худудга эга. Туманда 29 та мактаб, 23 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та қишлоқ врачлик пункти, 541 та кичик ва микрокорхона, 421 та фермер хўжалиги мавжуд.

Айни пайтда туманда 13273 хонадон, 18001 оила бор. 18 ёшгача бўлган ёшлар 28313 та. Ўзбеклар қаторида рус, қирғиз, тожик, корейс миллати вакллари аҳил ҳаёт кечиришмоқда. Барча маҳаллла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида раис ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслахатчилар фаолият юритишяпти. Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялар иши йўлга қўйилган.

Ишчи гуруҳлар ўрганиш жараёнида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг орзу-мақсадлари, касб-ҳунарга эга бўлмаган уюшмаган йигит-қизлар муаммоларига эътибор қаратиб, фойдали меҳнатга жалб қилишга ёрдамлашяпти.

Олийҳиммат инсонлар ёшларнинг устози, ғамхўри бўляптилар. Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Аброрбек Боймирзаев маҳалладаги 70 нафар уюшмаган ёшни 17-умумтаълим мактабининг спорт залида бокс бўйича бепул шуғуллантирмоқда.

Эр бошига тушгани эл бошига тушгани, деганларидек кўпчиликнинг кўмаги билан оғир енгил бўлади. Мустақилликнинг ўн беш йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинининг Ойим кўчаси, 46- уйда ёнғин чиқди. Сирожиддин, Муҳаббатхон, Хасанбой Мақсудовлар икки ака-ука тураржойига зарар етди. Қўни –қўшнилар, маҳалладошлар мушкул пайтда меҳр-оқибат кўрсатишди. Саноқли кунларда уч хонали уй такланди.

  • Турмуш ўртоғим 1- гуруҳ ногирони, ўғил-қизимиз бор – дейди Муҳаббатхон Мақсудова. - Далада ишлайман. Томорқага картошка экдик. Маҳалладошларимиз хабар олиб туришади.
  • Қозонга тушадиган сабзавотлар томорқамиздан чиқади - дейишди улар. Рўзғордан ортганидан даромад топамиз,
  • 80 нафар кичкинтойни тарбиялаяпмиз, - дейди муассаса мудираси Зарифахон Қодирова.

Ишчи гуруҳи Сирожиддин, Наргизахон Мақсудовларнинг турар-жойини таъмирлаш чораларини белгилади.

«Турдиев Тўланбой» фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Мадумаров 25 гактар ерга чигитни сифатли экишни, 26 гектардаги буғдойни оби-тобида парваришлашни ташкил қилди. Маҳалланинг ички йўлининг 250 метрини шағаллаш ҳаракатида.

Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинининг Давлоқ кўчасида яшовчи Исмоилжон Каримов, Йўлдошбой Исмоновлар томорқасида кортошка, саримсоқпиёз парваришлашмоқда. Помидор, булғор қалампири кўчатларини ўтқазиш учун жўяклар тортилган.

Давлоқ кўчасида 8-умумтаълим мактаби, 20-мактабгача таълим муассасаси жойлашган. Мактабнинг замонавий спорт зали бор.

Мактабгача таълим муассасасининг биноси эски, 4 та хонадан иборат. Кроватлар етишмайди. Шу кўча марказидаги ариқларни чопиш охиригача етказилмаган.

Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини худудида замонавий меъморчилик талаблари асосида қурилган янги, кўркам тураржойлар қаторида кўримсиз эски уйлар турибди. Кўпчилик томорқани даромад манбаига айлантираётган чоғда, хали кетмон тегмаганлари борлиги ачинарли.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари уйма-уй юриб, фуқаролар билан суҳбатлашяпти. Муаммоларни ечиш учун амалий чоралар кўрилмоқда. Элнинг қалбига қулоқ тутиш, оғирини енгил қилиш, асосий мақсад муддаога айланди.

Аҳмадилло Солиев.

Хурсандбек Араббоев олган суратлар.