ИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАЖРИБА АЛМАШИШ МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИ

08.05.2023 467
Андижонда қурилиш, бунёдкорлик, ободлик изчил давом этаётгани«Андижон тажрибаси»нинг натижага таъсир кўрсатаётганидан далолат беради. Ижтимоий дейсизми, қурилиш, ишлаб чиқариш дейсизми наинки, барча соҳаларда Андижон етакчи ҳудуд ҳисобланади.
Бугун Навоий вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Андижон шаҳрида бўлиб,вилоятдаги бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Айни дамда эса ,вилоят бошқарма бошлиғи Жамшидбек Бозорбоев ҳамроҳлигида Андижон шаҳридаги БСК ходимлари билан суҳбатлашмоқдалар. Иш самарадорлигини оширишда ўзаро тажриба алмашиш, таклифларни инобатга олиш муҳим ўрин тутади. Зеро, фикр-мулоҳазалар асосида киришилган ҳар қандай юмуш анча салмоқли бўлади. Касб доирасида ўрнатилган ҳамкорлик эса ҳар икки томон учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Бу орқали янги ғоялар, ишланмалар, инновациялар вужудга келади.
Хусусан, Вилоятимиздунё миқёсида аҳоли зичлиги жиҳатидан биринчилар қаторида туради. Ҳудудудда ҳозирги кунда 1922 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, 20 дан ортиқ бошқарув сервис компаниялари уйларга коммунал хизматларни кўрсатиб келмоқда.