ЖАМИЯТ

ИС ГАЗИГА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА


22.10.2020   3336

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Andijonshahargaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги 3-кичик даҳа ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ҳамда 14-мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ис газининг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари, газдан оқилона фойдаланиш ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Уй ичи газ жиҳозларининг техник кўриклари ҳам давом эттирилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати