ЖАМИЯТ

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИ ОЛИБ ҚОЛИНДИ


26.12.2020   832

Андижон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ис газидан заҳарланишнинг олди олиб қолинди. Тумандаги Саноат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда профилактик ишлар олиб борилаётганда фуқаролардан бирининг хонадонида хоналарни шамоллатиш учун мўлжаланган жойдан мўрикон сифатида фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ўрганишлар давом эттирилганида юқори қаватда истиқомат қилувчи хонадонларга ис гази чиқаётганлиги маълум бўлди. Юқори қаватда яшовчи оиланинг 5 нафар аъзолари ис газидан нафас олиб келаётгани ва ўзларини ёмон хис қилаётганликлари аниқланди.

Ис газидан заҳарланиш давом этганида унинг оқибати аянчли якун топган бўлар эди. Холат зудлик билан ўз ўрнида бартараф этилди хамда фуқарога фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томониданогоҳлантириш берилди.

Дилшодбек Шокиров,

Андижон тумани ФВБ бошлиғи.